Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Дўконга ўғирликка тушиб, жавобгарликдан яшириниб юрган шахс ушланди
2019 йил 1 декабрь куни тахминан соат 02:00ларда номаълум шахс Андижон шаҳар Бобуршоҳ кўчасида жойлашган савдо дўконига ғайриқонуний равишда кирган.
ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабарига кўра, бу шахс 27 ёшли Д.А.га тегишли умумий баҳоси 2.060 АҚШ долларлик турли хилдаги парфюмерия маҳсулотлари ҳамда 17.000.000 сўм миқдоридаги нақд пулларини яширин равишда талон-торож қилиб, ҳодиса жойидан яширинган.
Мазкур ҳолат юзасидан 2019 йил 1 декабрь куни Андижон шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан номаълум шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “б,г” бандлари (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида ушбу жиноятни Андижон шаҳрида яшовчи 20 ёшли Б.М., содир этганлиги аниқланган ва ундан парфюмерия маҳсулотлари, талон-тарож қилинган пулларнинг бир қисми тегишли тартибда расмийлаштириб олинган.
2019 йил 9 декабрь куни Б.М.га нисбатан ушбу модда билан айблов эълон қилинган ва “гаров” эҳтиёт чораси қўлланилган. Ҳозирда жиноят иши айблов хулосаси билан тегишли судловга юборилган.
Мавзуга оид
22:14 / 27.05.2025
«Насаф» «Андижон»ни мағлуб этиб, Ўзбекистон Суперкубоги эгаси бўлди
23:01 / 26.05.2025
Андижонда дарахт Cobalt устига қулаб тушди
19:26 / 26.05.2025
Андижонда танишлари орқали 100 минг доллар кредит олиб беришни ваъда қилган шахс ушланди
07:50 / 24.05.2025