Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Олмаотада ҳалокатга учраган самолёт қора қутилари Москвага берилади
Bek Air авиакомпаниясининг 27 декабрда Олмаотада ҳалокатга учраган йўловчи самолёти қора қутилари, яъни борт қайд қилгичлари Москвадаги Давлатаро авиация қўмитасига расшифровка қилиш учун берилади. Бу ҳақда Қозоғистон саноат ва инфратузилмавий ривожланиш вазирлиги маълум қилди.
“Қора қутилар” авиаҳалокат жойида иш олиб борган тергов-тезкор гуруҳи томонидан 28 декабрда топилганди. Улар экспертизага 29 декабрда берилади.
Олмаота-Нур-Султон рейсини бажарган самолёт ҳавога кўтарилиши вақтида ҳалокатга учраганди. Унинг бортида 98 киши бўлган, улардан 12 нафари ҳалок бўлган, 49 нафари жароҳат олган.
Самолётнинг қулашига олиб келган асосий сабаблар сифатида учувчиларнинг хатоси, ёмон об-ҳаво шароити ва техник носозлик айтилмоқда. Айни вақтда воқеа юзасидан тергов олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
12:06 / 02.03.2025
Қозоғистонда ичида ўзбекистонликлар бўлган автобус ЙТҲга учради
18:14 / 28.02.2025
Нукусдан Қозоғистонга янги поезд қатнови йўлга қўйилади
21:03 / 27.02.2025
Қозоғистон бензин ва дизель ёнилғиси экспортига қўйилган тақиқни узайтиради
17:32 / 25.02.2025