Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Банкларда жисмоний шахслар билан валюта айирбошлаш операцияларини амалга ошириш тартибига ўзгартириш киритилади
Тижорат банкларида жисмоний шахслар билан валюта айирбошлаш операцияларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар ва қўшимча киритилади.
Муҳокама учун эълон қилинган ҳужжат лойиҳасига кўра, шикастланиш белгилари мавжуд бўлган муомалага яроқли банкноталар билан валюта операцияларини амалга ошириш, шунингдек, муомалага яроқсиз банкноталарни инкассога қабул қилиш тартиби тижорат банклари томонидан мустақил равишда белгиланиши мумкин.
Шунингдек, валюта айирбошлаш шохобчасида жисмоний шахсларнинг шикастланган банкноталари билан боғлиқ валюта айирбошлаш операциялари амалга оширилганда мувофиқ шаклдаги 09012-сон маълумотнома икки нусхада расмийлаштирилади ва унинг бир нусхаси жисмоний шахсга берилади, иккинчи нусхаси кунлик ҳужжатларга тикиб қўйилади.
Тижорат банклари томонидан жисмоний шахсларнинг шикастланган банкноталарини миллий валютага айирбошлаш ёки шу турдаги шикастланмаган банкноталарга алмаштириш, майдалаш, йириклаш ҳамда конверсия операцияларни амалга оширишни рад этишга йўл қўйилмайди.
Шикастланган банкноталар билан боғлиқ валюта айирбошлаш ёки муомалага яроқсиз банкноталарни инкассога қабул қилиш операциялари амалга оширилганда, бундай операциялар 09011-сон реестрга расмийлаштирилади.
Мавзуга оид
22:31 / 28.04.2025
BRICS янги валюта яратишни режалаштирмаяпти
21:06 / 19.04.2025
Рублнинг мустаҳкамланиши Кремлнинг зарарига ишлаши мумкин. Қандай қилиб?
10:11 / 20.03.2025
ДХХ 1,2 млн долларнинг ноқонуний олиб чиқилишига чек қўйди
08:46 / 27.02.2025