Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Насаф» тўпурари ва яримҳимоячиси Вадим Абрамовдан таклиф олди
Осиё чемпионлар лигаси плей-офф ўйинига тайёргарлик кўраётган «Бунёдкор» клуби ўз таркибини кучайтиришда давом этмоқда.
Tribuna.uz сайти манбаларига кўра, ҳуқуқий жиҳатдан Муборакнинг «Машъал» клубига тегишли бўлган, 2019 йилги мавсумни Қаршининг «Насаф» клубида ижара асосида ўтказган Ҳумоюн Муртазоев ва Сардор Абдураимов «Бунёдкор» машғулотларига келиб қўшилган. Клуб бош мураббийи Вадим Абрамов яримҳимоя ва ҳужум чизиғини янада кучайтириш учун ушбу футболчиларни жамоага таклиф этган.
Муртазоев ва Абдураимов «Бунёдкор»га ОЧЛ плей-офф баҳслари учун қисқа муддатга «Машъал»дан ижарага олинганми ёки тўлиқ трансфер қилинганми – номаълум.
Маълумот учун, Ҳумоюн Муртазоев 2019 йилги мавсумда Cуперлигада барча 26 ўйинда ҳам майдонга тушиб, 14 голи билан тўпурарлар сафига ҳам қўшилди. Сардор Абдураимов эса 26 турдан 25тасида майдонга тушган.
Эслатиб ўтамиз, Tribuna.uz олдинроқ, Рўзиқул Бердиев Муртазоев ва Абдураимовни янги мавсумда ҳам «Насаф»да олиб қолмоқчи эканлиги ҳақида хабар берганди.
Мавзуга оид
08:16 / 24.03.2025
Бунёдкор шоҳкўчасида Tracker-2 ва Damas тўқнашди
08:00 / 09.09.2024
Бунёдкор шоҳкўчасида 27 ёшли ҳайдовчи уриб юборган пиёда вафот этди
13:11 / 02.04.2024
«Бунёдкор» Ривалдо ва Денилсон ишида бир неча йиллик келишувга эришилганини эълон қилди
21:00 / 02.03.2024