Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Польша авиакомпанияси Эрон ҳаво сарҳадини айланиб ўтишга қарор қилди
Польшанинг LOT миллий авиакомпанияси парвозларни Эрон ҳаво ҳудуди орқали амалга оширмаслик тўғрисида қарор қабул қилди. Бу ҳақда авиакомпания вакили Михал Черницкий маълум қилди.
"Бугун бизнинг самолётларимиз Эрон ҳаво сарҳадини айланиб ўтиши тўғрисида қарор қабул қилинди. Эрон ҳаво сарҳади орқали амалга оширилиши режалаштирилган парвозлар йўналиши ўзгарди", - деди Черницкий.
У Варшавадан Ҳиндистон, Сингапур, Бангкок ва Шри-Ланкага учадиган рейслар тўғрисида гап бораётганини маълум қилди.
Эслатиб ўтамиз, 2 январдан 3 январга ўтар кечаси Бағдодда эронлик генерал Қосим Сулаймоний ўлдирилди. У шахсан Дональд Трампнинг топшириғи билан амалга оширилган операция натижасида ҳалок бўлди.
Эрон Сулаймоний ўлими учун қасос олинишини билдирди.
Мавзуга оид
08:51 / 04.06.2026
Кувайт аэропортида Эроннинг дрон зарбаси оқибатида 1 киши вафот эди, ўнлаб инсонлар жароҳатланди
20:03 / 23.05.2025
Римда АҚШ ва Эрон ўртасида ядровий дастур бўйича музокаралар бошланди
16:28 / 23.05.2025
Эрон 2023 йилда Озарбойжон элчихонасига ҳужум қилган эркакни қатл қилди
20:49 / 15.05.2025