Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Алишер Қодиров такрорий овоз беришда парламент депутатлигига сайланди
«Миллий тикланиш» демократик партияси Марказий кенгаши раиси Алишер Қодиров 5 январь кунги такрорий овоз бериш натижаларига асосан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига сайланди.
Фото : KUN.UZ
Қодировнинг ўзи Kun.uz мухбири билан суҳбатда «дастлабки натижалар шунга қараб кетаётгани» ҳақида гапирди.
Алишер Келдиевич Қодиров парламент депутатлиги учун сайловларда Жиззах вилояти 36-Пахтакор сайлов округидан номзод сифатида иштирок этди.
Ушбу округга 4та туман – Пахтакор, Шароф Рашидов, Зафаробод ва Зарбдор туманлари киради.
Унга такрорий овоз беришда Ўзбекистон Либерал демократик партияси номзоди кўрсатилган Гулзода Зуҳурова рақиблик қилди.
Эслатиб ўтамиз, Алишер Қодиров 22 декабрь кунги сайловларда етарлича овоз тўплай олмаган (31 фоиз) ва шу сабабли, такрорий овоз бериш жараёни натижаларини кутишига тўғри келган эди.
UPD: Сўнгги маълумотларга кўра, Алишер Қодиров 59644та овоз олиб, 73,5 фоизлик кўрсаткич билан парламент депутатлигига сайланган.
Мавзуга оид
16:59 / 13.05.2025
Алишер Қодиров мактабда болаларга “Катюша” ёдлатилгани ҳолати юзасидан Мактаб вазирлигидан изоҳ сўради
19:04 / 15.04.2025
Ташқи ишлар вазирига хориждаги ўзбекистонликларнинг ҳимояси борасида парламент сўрови юборилди
18:01 / 11.04.2025
“Оқибатлари оғир бўлади” — Алишер Қодиров интернетдаги “ахборот лойиҳалари” ҳақида
11:18 / 23.03.2025