Жаҳон | 14:40 / 05.01.2020
92742
1 дақиқада ўқилади

Трамп Эронга янги қурол қўллаш билан таҳдид қилди

Фото: Eva Marie Uzcategui / Reuters

АҚШ президенти Дональд Трамп агарда Теҳрон Америка ҳарбий базаларига ҳужум қиладиган бўлса, Эронга қарши янги қуролни қўллаш билан таҳдид қилди. У бу ҳақда ўзининг Twitter саҳифасида ёзди.

«АҚШ яқинда ҳарбий қурол учун 2 трлн доллар сарфлади... Агар Эрон Америка базасига ёки бирор америкаликка ҳужум қилса, биз мутлақо янги, ажойиб қуролимизнинг бир қисмини  зудлик билан у томонга йўллаймиз.. Ҳеч иккиланмасдан», - деб ёзди АҚШ президенти.

Аввалроқ Трамп агар Теҳрон америкаликларга ёки АҚШ объектларига ҳужум қилса, Эрондаги 52та объектга зарба берилишидан огоҳлантирганди.

АҚШ президенти Эрон 3 январга ўтар кечаси ўлдирилган «Ал-Қудс» махсус бўлинмаси қўмондони генерал Қосим Сулаймоний учун ўч олиш мақсадида АҚШнинг қанчалик кўпроқ объектига зарба бериш масаласи муҳокама қилаётганини таъкидлаб ўтган. 

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид