Жиззахда автозавод қуриш борасида PSA Groupe билан келишмовчилик вужудга келгани маълум қилинди
Жиззах вилоятида енгил тижорат автомобилларини ишлаб чиқариш бўйича инвестицион лойиҳани амалга ошириш доирасида «Ўзавтосаноат» ва PSA Groupe ўртасида келишмовчилик вужудга келган, деб хабар бермоқда Kun.uz мухбири.
«Биз учун нафақат ишлаб чиқариш, балки келажакда салоҳият яратиш ҳам муҳим. Масалан, бир моделни ишлаб чиқариш ва уни ривожлантириш, ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш, хорижий ва ички бозорни кенгайтириш учун имкониятлар яратиш. Музокаралар жараёнида ушбу нуқтаи назардан келишмовчилик пайдо бўлди», – деди «Ўзавтосаноат» савдодан кейин хизмат кўрсатиш ва бутловчи қисмлар экспорти бошқармаси бошлиғи Шуҳрат Мирсамуқов.
«Бу биз учун энг муҳими. Агарда якдил фикрга кела олмасак (PSA Groupe билан – таҳр.), у ҳолда лойиҳа учун янги инвестор топишга уринамиз. Бу масала бўйича вазият йил охиригача маълум бўлади», – деди Мирсамуқов.
Режага кўра, Жиззахдаги Peugeot-Citroen заводи 2018 йил декабрида ишга тушиши керак ва йил охирида дастлабки маҳсулотларини ишлаб чиқариши керак эди. 133 миллион еврога баҳоланган лойиҳа доирасида йилига жами 16 минг дона Peugeot Expert ва Peugeot Boxer автомобиллари йиғилиши лозим эди.
Мавзуга оид
20:04 / 21.11.2024
Отасининг ёнига кўмилган қизалоқлар: опа-сингил маст “пойгачи”нинг қурбони бўлди
09:31 / 20.11.2024
Жиззахда икки бола машина уриб кетиши оқибатида вафот этди
09:00 / 13.11.2024
1,1 млрд сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланган цех аниқланди
09:25 / 06.11.2024