Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Теҳрон ядро келишувидан расман чиқди
Эрон 5 январда ядро дастури бўйича Биргаликдаги ҳаракатлар режасидан чиқишини эълон қилди.
“Эрон ядро келишуви бўйича, биринчи навбатда центрифугалар сони бўйича, чекловлардан батамом воз кечади. Шу тариқа Эрон ядро дастури бўйича ишлаб чиқариш борасида, жумладан уранни бойитиш қуввати ва бу соҳада тадқиқоқлар ўтказиш ва дастурни янада ривожлантиришда ҳеч қандай чекловларга эга бўлмайди”, деб айтилган Эрон ҳукумати баёнотида.
Таъкидланишича, Эрон Атом энергетикаси бўйича халқаро агентлик (МАГАТЭ) билан ҳамкорликни давом эттиради ва Эронга қарши санкциялар бекор қилинса ҳамда унинг манфаатлари кафолатланса, ядро келишуви бўйича ўз мажбуриятларини бажаришга қайтади.
Эрон ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Аббос Мусавийнинг таъкидлашича, Теҳрон ҳаракатлар режасини имзолаган бешта давлат билан музокараларни давом эттиради, бироқ бундан аввал АҚШ генерал Қосим Сулаймонийнинг ўлдирилиши учун жавоб бериши лозим.
Биргаликдаги ҳаракатлар режаси 2015 йилда Эрон ва 6 та давлат ўртасида имзоланган. Келишувда Эронга қарши халқаро санкциялар бекор қилиниши эвазига Теҳроннинг ўз ядро дастурини чеклаши кўзда тутилган эди. Бироқ 2018 йилда АҚШ президенти Дональд Трамп келишувдан чиқишини ва Эронга қарши иқтисодий санкциялар тикланишини эълон қилганди. Шундан кейин Теҳрон ҳаракатлар режаси бўйича ўз мажбуриятларини босқичма-босқич қисқартиришни бошлаган эди.
Мавзуга оид
08:51 / 04.06.2026
Кувайт аэропортида Эроннинг дрон зарбаси оқибатида 1 киши вафот эди, ўнлаб инсонлар жароҳатланди
20:03 / 23.05.2025
Римда АҚШ ва Эрон ўртасида ядровий дастур бўйича музокаралар бошланди
16:28 / 23.05.2025
Эрон 2023 йилда Озарбойжон элчихонасига ҳужум қилган эркакни қатл қилди
20:49 / 15.05.2025