Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хоразмда электр энергияси таъминотида режали узилиш бўлади
Хоразм вилоятида электр энергияси таъминотида режали узилишлар бўлиши кутилмоқда.
«Хоразм ҳудудий электр тармоқлари» АЖ матбуот хизматининг хабарига кўра, 7 январь куни соат 00:00дан бошлаб, 8 январь куни соат 22:00гача Тахиатош Иссиқлик Электр Станциясининг 8-энергия блокида таъмирлаш ишлари олиб борилиши муносабати билан Хоразм вилоятининг барча ҳудудларида электр энергиясида узилишлар кузатилади.
Эслатиб ўтамиз, Тахиатош ИЭС Қорақалпоғистоннинг Тахиатош шаҳарчасида жойлашган бўлиб, Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятини электр энергияси билан таъминлайди.
Мавзуга оид
18:43 / 24.05.2025
Францияда йирик блэкаут юз берди
12:33 / 02.05.2025
«Бунда хорижий турист у ёқда турсин, маҳаллий сайёҳ ҳам бошқа давлатга боришни афзал кўради» — президент чипталар нархи ҳақида
15:41 / 01.05.2025
Президент Ал-Хоразмий шаҳарчасининг қурилишини кўздан кечирди
23:55 / 08.04.2025