Ўзбекистон | 20:18 / 07.01.2020
7014
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон ташкилот ва корхоналари сувнинг неча фоизини ишлатади? Рақамлар маълум қилинди

Бугунги кунда сув сарфи қандай? Захирамиз қанча? Умуман, сувни энг кўп сарф қилувчи мамлакатлар 10талигида турсак керак?! Бизда жисмоний шахслар кўп сув истеъмол қиладими ёки юридик шахслар? Халқаро Пресс-клубда бўлиб навбатдаги сессияда юқоридаги саволларга жавоб берилди.

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири Музаффар Солиев

«Бугунги кунда республиканинг умумий сув заҳираси 51 млн км3 бўлиб, шундан 94 фоизини юридик шахслар, яъни турли ташкилот ва саноат корхоналар, қишлоқ хўжалигида фаолият юритувчилар, балиқ етиштирувчилар ишлатади. 5,5 фоизи тоза ичимлик сув захираси ҳисобланади, йиллик лойиҳалаштиришга рухсат берилган захирамиз 7 млн км3.ни ташкил этса, бир йилдаги умумий захирамиз 14 млн км3.дир», - деди Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири Музаффар Солиев.

 «Республика бўйлаб 13 мингдан ошиқ қудуқлар мавжуд бўлиб, аҳоли тоза ичимлик сувини айни қудуқлардан олади», - дея ойдинлик киритди вазирликнинг Ягона сув балансини шакллантириш ва мониторинг қилиш бош бошқармаси бошлиғи Тоҳир Ҳайдаров. 

Фото: Халқаро Пресс-клуб

«2017 йилда вазирлик ўз фаолиятини йўлга қўйганида аҳолининг тоза ичимлик сув билан таъминланиш даражаси 64 фоиз бўлган. Умуман, 2004 йилда вазирлик тугатилгач, 2017 йилгача аҳолини ичимлик сувини таъминлаш вазифасини марказлашган тарзда бошқариш тизими бўлмаган. Республика бўйича 33,0 млн аҳолидан 22,4 млн аҳоли (69,5%) марказлашган ичимлик суви билан таъминланган бўлиб, 2019 йил давомида ушбу кўрсаткични яна 1,7 фоизга оширишга эришилди», - дея қайд этди вазир. 

Унинг алоҳида таъкидлашича, 2018-2019 йилларда аҳолини марказлашган равишда тоза ичимлик суви билан таъминлаш ишларига республика бюджетидан жами 2,5 трлн сўм маблағ ажратилган. Бу сўнгги 10 йилда ажратилган маблағдан ҳам кўпдир.  

Толиб Раҳматов
Тайёрлаган Толиб Раҳматов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид