Ўзбекистон | 07:58 / 08.01.2020
83009
2 дақиқада ўқилади

ИИВ Қоровул қўшинлари қўмондони тайинланди. Аввалги раҳбар Дмитрий Пан қамоққа олинганди

Ички ишлар вазирлиги Қоровул қўшинларига янги қўмондон тайинланди. Бу ҳақда вазирлик хабарида айтилган.

Ҳасан Орзудинович Ботиров

Қайд этилишича, полковник Ҳасан Орзудинович Ботиров Ички ишлар вазирлиги Қоровул қўшинлари қўмондони лавозимини эгаллади.

Ҳасан Ботиров ушбу тайинловга қадар Ички ишлар вазирлиги Ички вазифалар қўшинлари Корпуси қўмондонининг жанговар ва махсус тайёргарлик бўйича ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

Эслатиб ўтамиз, ИИВ Қоровул қўшинлари собиқ қўмондони генерал-майор Дмитрий Пан қамоққа олинган. Унга нисбатан жиноят иши қўзғатилди. 

Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокуратураси томонидан 2019 йил 19 ноябрь куни ИИВ Қоровул қўшинлари собиқ қўмондони генерал-майор Дмитрий Панга нисбатан Жиноят кодексининг 301-моддаси (Ҳокимиятни суиистеъмол қилиш, ҳокимият ваколатидан ташқарига чиқиш ёки ҳокимият ҳаракатсизлиги) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

2019 йил 23 ноябрь куни Дмитрий Пан Жиноят кодексининг 301-моддаси 1-қисми билан айбланувчи тариқасида ишда иштирок этишга жалб қилиниб, Тошкент ҳарбий судининг ажримига асосан эҳтиёт чораси сифатида “қамоққа олиш” қўлланилган.

Мавзуга оид