Ироқ ҳукумати Эрон қайси базаларга зарба бериши тўғрисида АҚШни аввалдан огоҳлантирган – CNN

Фото: Azad Muhammed/Anadolu Agency via Getty Images
Бағдод Эрон қайси ҳарбий базаларга зарба бериши тўғрисида АҚШни аввалдан огоҳлантирган. Бу ҳақда CNN телеканали хабар берди.
Телеканалнинг қайд этишича, Ироқ бош вазири вазифасини бажарувчи Одил Абдул Маҳди тез орада зарба берилиши тўғрисида Эрондан огоҳлантириш олганини айтган. АҚШ ҳарбийларидан бўлмиш манбанинг сўзларига кўра, Эрон томони ироқликларга қайси базаларга яқинлашмасликлари кераклигини маълум қилган.
CNN ўзининг АҚШ разведка хизматидаги манбаларига таяниб хабар қилишича, Вашингтон кейинги кунлар давомида Эрон учувчисиз учадиган қурилмалар, баллистик ракеталар ва бошқа қуролларни жойлаштираётгани тўғрисида маълумотга эга бўлган.
8 январга ўтар кечаси Ироқ ғарбидаги АҚШ аскарлари жойлашган Айн ал-Асад ҳарбий-ҳаво базаси Эрон томонидан ракета ҳужумига учради. Ҳужум эронлик генерал Қосим Сулаймонийнинг ўлими учун ўч олиш ҳаракати деб аталди.
Мавзуга оид

15:22 / 19.04.2025
Хитой АҚШдан суюлтирилган табиий газ сотиб олишни тўхтатди

13:03 / 19.04.2025
Сафини кенгайтириб олган ҲАМАС, Украина шаҳарларига ракета ҳужуми ва Суриядаги базаларини ёпаётган АҚШ — кун дайжести

11:33 / 19.04.2025
Reuters: Эрон АҚШ билан янги ядровий келишув учун кафолатлар олишни истаяпти

08:35 / 19.04.2025