Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Киев авиаҳалокат қурбонлари фуқаролигига аниқлик киритди, қурбонларнинг аксари Эрон ва Канададан
176 киши ўлими билан якунланган авиаҳалокатда жами 7 давлат фуқаролари ҳалок бўлган.
Украина Ташқи ишлар вазири Вадим Пристайко Теҳрондан Киевга учган «Украина халқаро авиалиниялари» авиакомпанияси Boeing-737 русумли самолёти бортида бўлган йўловчилар фуқаролигига аниқлик киритди.
Унга кўра, Эрондаги авиаҳалокатда 82 нафар эронлик, 63 нафар канадалик, 11 нафар украиналик, 10 нафар швециялик, 4 нафар афғонистонлик, Германия ва Буюк Британиядан эса 3 нафардан фуқаро бўлган.
Наразі нам відома наступна інформація щодо країн походження загиблих в катастрофі #PS752:
— Vadym Prystaiko (@VPrystaiko) January 8, 2020
Іран - 82;
Канада - 63;
Україна - 2 + 9(екіпаж);
Швеція - 10;
Афганістан - 4;
ФРН - 3;
Велика Британія - 3.
Висловлюємо наші співчуття. Українська влада продовжує розслідування.
Ўз навбатида, Эрондаги нашрлар авиаҳалокат оқибатида ҳалок бўлганларнинг 147 нафари эронлик, 32 нафари хориж давлатлар фуқаролари бўлгани ҳақида хабар тарқатган.
Самолётдагиларнинг кўпчилик қисми Канадада ўқиган эронлик талабалар бўлгани айтилмоқда. Улар таътилни якунлаб, Канадага қайтишда арзон бўлгани учун ушбу лоукостер хизматидан фойдаланишган.
Ижтимоий тармоқда воқеа жойидан топилган форс ёзувидаги қўлда ёзилган матн парчаси топилди. Маълум қилинишича, у эронлик талаба томонидан ёзилган, у имтиҳондан ўтиб олиш учун дуо қилган.
این دانشجو بنده خدا میخواست بره خارج از جنگ دور بشه و درس بخونه که...😞😔 pic.twitter.com/eUpwlkGLns
— 😏دیگو پاستا🍝 (@im_mahdi9) January 8, 2020
Телеграмдаги Украина 24/7 каналида авиаҳалокат қурбонлари рўйхати келтирилди.
«Украина халқаро авиалиниялари» авиакомпаниясига тегишли бўлган Boeing 737 русумли йўовчи самолёт 8 январь тонгида Теҳрондаги аэропортдан ҳавога кўтарилишидан икки дақиқа ўтиб қулаб тушди. Самолёт ерга урилгач портлаб ёниб кетган ва бортдагиларнинг барчаси ҳалок бўлган.
Украина президенти Владимир Зеленский Уммонга ташрифини муддатидан аввал якунлаб Киевга қайтди ва қурбонларнинг яқинларига ҳамдардлик изҳор этди. У ҳодиса бўйича жиноий иш очишга кўрсатма берган.
«Украина халқаро авиалиниялари» текширувлар якунланмагунча Теҳронга парвозларни тўхтатган.
Шунингдек, Ироқдаги авиабазаларга эронликлар томонидан ҳужум қилиниши туфайли АҚШ ҳукумати ҳам Эрон ҳаво ҳудуди орқали парвозларни бекор қилган. Кўплаб давлатлар ҳукуматлари ўз фуқароларига можаролар ҳудудини зудлик билан тарк этишга чақирмоқда.
Мавзуга оид
21:33 / 02.02.2025
Теҳрон мактабларида ҳавонинг юқори даражада ифлосланиши туфайли дарслар бекор қилинди
15:31 / 18.01.2025
Теҳрондаги Олий суд биноси олдида отишма юз берди. Икки судя ўлдирилди
09:26 / 06.11.2024
Теҳрон: ГФР фуқаролигига эга эронлик ўлим жазосидан олдин вафот этди
10:50 / 23.10.2024