Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент шаҳрининг баъзи ҳудудларида газ таъминоти вақтинча тўхтатилади
Тошкент шаҳрининг баъзи ҳудудларида таъмирлаш ишлари сабабли газ таъминоти вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда «Ҳудудгазтаъминот» АЖ матбуот хизмати хабар берди.
Хусусан:
2020 йил 10 январь куни Тошкент шаҳрининг Чилонзор тумани 3-мавзе «3-Катта Чилонзор» маҳалласи ҳудудидаги паст ва ўрта босимли газ қувурларида таъмирлаш-тиклаш ишлари олиб борилиши сабабли, туманнинг 3-мавзесидаги 36А, 47, 48, 49-кўп қаватли уйларнинг жами 196 та хонадони, «Эстимед» клиникаси ва 1 та новвойхона соат 11:00 дан 17:00 га қадар;
Яккасарой тумани «М.Таробий» кўчасидаги «Best-house» МЧЖ объектида ўрта босимли ер ости газ қувурини ҳаракатдаги газ қувурига улаш билан боғлиқ таъмирлаш-тиклаш ишлари олиб борилиши сабабли, «UNIVERSAL DEALTR», «KENG MAKON» «IDEAL» каби улгуржи истеъмолчилари соат 10:00 дан 18:00 га қадар табиий газ таъминотидан вақтинча узилади.
Таъмирлаш ишлари тугатилгандан сўнг, табиий газ таъминоти қайта тикланади.
«Ҳудудгазтаъминот» АЖ таъмирлаш ишлари туфайли газ таъминотидаги вақтинча узилишлар сабабли етказилаётган ноқулайликлар учун аҳоли ва газ истеъмолчиларидан узр сўраган.
Мавзуга оид
16:26 / 27.05.2025
Марказий Осиёнинг энг яхши шаҳри аниқланди
14:30 / 27.05.2025
Пойтахт бош режаси интерактив харитада: унда нималар акс этган?
11:16 / 24.05.2025
Тошкентда 22 ёшли йигит кўчада танишини пичоқлади
11:02 / 23.05.2025