Трамп Ироқ пул тўламаса Америка қўшинлари бу ердан чиқиб кетмаслигини айтди
АҚШ президенти Дональд Трамп Fox News телеканалига берган интервьюсида Ироқ ҳукумати Америка қўшинлари бу давлатдан чиқиб кетадиган бўлса, ҳарбий базалар ва Бағдоддаги элчихона қурилиши учун компенсация тўлаши кераклигини айтди.
«Уларга: «Агар кетадиган бўлсак, бизга пул тўлашингизга тўғри келади дедим», — деди у.
Трампнинг қайд этишича, агарда Бағдод пул тўлашдан бош тортса, АҚШ ҳарбий хизматчилари бу ерни тарк этмайди.
АҚШ президентининг сўзларига кўра, Ироқда Америка қўшинлари олиб чиқиб кетилиши тўғрисида «фақат омма олдидагина гапириляпти», аммо ёпиқ йиғилишларда бу масала кўтарилаётгани йўқ.
Вашингтон Ироқдан қандай тарзда пул ундириши мумкинлиги тўғрисидаги саволга Трамп: «Бизда уларнинг кўп пули бор» деб жавоб қайтарди.
Унинг сўзларига кўра, гап Ироқнинг Америкадаги банкларга жойлаштирган 35 млрд доллар ҳақида бормоқда.
«Улар пул тўлашга рози бўлишади деб ўйлайман. Акс ҳолда биз у ерда қоламиз», — деди у.
Мавзуга оид
09:20 / 31.10.2024
Ироқ ўз ҳаво ҳудуди Исроил томонидан бузилгани юзасидан БМТга шикоят қилди
12:10 / 28.10.2024
Туркия ҲҲК Ироқ шимолидаги 34 та объектни йўқ қилди
11:00 / 23.10.2024
Ироқ: Ғазо ва Ливандаги уруш бошқа минтақаларда янги можароларга олиб келиши мумкин
23:04 / 02.10.2024