Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Андижонда фуқаро гиёҳванд моддаларни сотаётган чоғида ушланди
Жорий йилнинг 8 январь куни Андижон вилояти ИИБ Транспортда хавфсизликни таъминлаш бошқармаси Жиноят-қидирув бўлими ходимлари томонидан олинган тезкор маьлумотга асосан “Назорат харид” тезкор тадбири ўтказилган.
ИИВ ахборот хизмати хабарига кўра, унга холис харидор сифатида тезкор вакил Д.Т. жалб қилиниб, шу куни, 1964 йилда туғилган, муқаддам Жиноят кодексининг 125-моддаси бўйича ўғрилик жинояти содир этиб судланган, вақтинча ишсиз, оилали, 2 нафар фарзанди бор, Андижон вилояти, Хўжаобод туманида яшовчи фуқаро С.З. холис харидорга Жалақудуқ тумани, Гуручмозор темир йўл бекати 356-километрида жойлашган қўриқланадиган темир йўл кесишмаси ёнида 300 000 сўм пул эвазига қизил рангли полиэтилен целофан пакетга солинган, ўткир ҳидли, кўкимтир рангли, қуруқ ҳолдаги ўсимлик баргларини сотган вақтида темир йўл кесишмаси яқинида тезкор тадбир иштирокчилари томонидан ушланди.
Андижон вилояти ИИБ ЭКБ катта эксперти капитан Н.Ю.нинг 8 январдаги хулосасига кўра, 1 кг 665 гр "марихуана” гиёҳванд моддаси эканлиги аниқланди.
Ҳозирда фуқаро С.З.га нисбатан Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
22:14 / 27.05.2025
«Насаф» «Андижон»ни мағлуб этиб, Ўзбекистон Суперкубоги эгаси бўлди
23:01 / 26.05.2025
Андижонда дарахт Cobalt устига қулаб тушди
19:26 / 26.05.2025
Андижонда танишлари орқали 100 минг доллар кредит олиб беришни ваъда қилган шахс ушланди
07:50 / 24.05.2025