Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Гиёҳвандлик воситасини сотиш орқали бойлик орттиришни кўзлаган шахсга суд ҳукми эълон қилинди
2019 йил 15 июль куни тахминан соат 20:30ларда, Сирдарё вилоят ва Оқолтин туман ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, 201 грамм марихуана гиёҳванд воситасини сотиш учун кетаётган фуқаро Ф.И. жиноят устида қўлга олинди.
ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабарига кўра, мазкур ҳолат юзасидан Оқолтин туман ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳи томонидан Ф.И.га нисбатан Жиноят кодексининг 25, 273-моддаси 5-қисми (Кўп миқдорда гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзлаб қонунга хилоф равишда тайёрлаш, олиш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар қилиш, шунингдек уларни қонунга хилоф равишда ўтказишга суиқасд қилиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Дастлабки тергов жараёнида унга нисбатан ушбу модда билан айблов эълон қилиниб, “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган. Тергов якунига кўра, жиноят иши айблов хулосаси билан суд муҳокамасига юборилган.
2019 йил 22 ноябрь куни жиноят ишлари бўйича Сайхунобод туман суди томонидан фуқаро Ф.И. ушбу жиноятни содир этганликда айбдор деб топилиб, унга 5 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.
Мавзуга оид
08:24 / 18.04.2025
Гиёҳвандлик воситалари савдоси билан шуғулланувчи канал рекламасини тарқатган шахс ушланди
10:38 / 11.04.2025
ДХХ гиёҳвандлик воситалари савдосига қарши тезкор тадбирлар ўтказди
11:50 / 25.03.2025
Ҳудудларда салкам 100 кг гиёҳвандлик воситалари ашёвий далил сифатида олинди
14:36 / 16.03.2025