Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Пахтаобод пахта тозалаш» АЖдаги кирдикорлар фош этилди - Бош прокуратура
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Сирдарё вилояти Сардоба тумани бўлими томонидан терговга қадар текширув ўтказилган.
Бош прокуратура хабарига кўра, унда “Пахтаобод пахта тозалаш” АЖ мансабдор шахслари ва бошқалар ўзаро тил бириктириб, 2019 йил пахта ҳосилини қабул қилишда, 15 та ҳолатда фермер хўжаликлари томонидан пахта хом ашёсини масканга топширилганлиги тўғрисида сохта маълумотлар тузишиб, 90,5 млн. сўм бюджет маблағларини ўзлаштириш ва растрата қилиш йўли билан талон-торож қилинганликлари аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан “Пахтаобод пахта тозалаш” АЖ мансабдор шахслари ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилди.
Қайд этилишича, ҳозирда тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
14:55 / 27.05.2025
Пахта ва ғаллачиликда юқори кўрсаткичларга эга субъектлар қўшимча рағбатлантирилади
17:04 / 01.05.2025
АҚШ Ўзбекистон пахта саноатини молиялаштирганини эшитган Илон Маск кулиб юборди
22:00 / 25.03.2025
АҚШ Меҳнат вазирлиги 38 миллион долларлик хорижий ёрдамни тўхтатди
20:13 / 14.02.2025