Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Покистон собиқ президенти Мушаррафга нисбатан чиқарилган ўлим жазоси бекор қилинди
Лохур олий суди Покистон собиқ президенти Парвез Мушарраф иши бўйича махсус коллегия тузилишини "конституцияга зид" деб топди ва коллегия чиқарган ўлим ҳукмини бекор қилди. Бу ҳақда Geo TV телеканали хабар берди.
27 декабрь куни Мушарраф давлатга хиёнат тўғрисидаги иш бўйича чиқарилган ҳукмга нисбатан Лохур олий судига апелляция берганди.
17 декабря Dawn газетаси Покистон махсус суди ҳозирда БААда бўлган Мушаррафни давлатга хиёнатда айблаб уни ўлим жазосига ҳукм қилганди.
2001-2008 йилларда Покистон президенти бўлган 76 ёшли сиёсатчи 2007 йилда конституциянинг амал қилишини тўхтатиб қўйгани ва мамлакатда фавқулодда ҳолат эълон қилгани учун айбдор деб топилганди.
Мавзуга оид
21:17 / 24.05.2025
“Мудофаамизга яна таҳдид юзага келса, жим ўтирмаймиз” – Покистон элчиси билан суҳбат
00:15 / 20.05.2025
Ҳиндистонда Покистон фойдасига жосуслик қилишда гумонланган 9 киши ушланди
22:12 / 15.05.2025
Покистон ва Ҳиндистон сулҳни 18 майга қадар узайтирди
17:40 / 13.05.2025