Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қасддан баданга енгил шикаст етказганлик учун жиноий жавобгарлик бекор қилинади
Ўзбекистон Республикасининг Жиноят, Жиноят-процессуал кодексларига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш мўлжалланмоқда.
Муҳокама учун эълон қилинган қонун лойиҳасига кўра, Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган ЎРҚ–2012-ХII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига қуйидаги ўзгартишлар ва қўшимча киритилади:
66-1-моддасининг (Ярашилганлиги муносабати билан жиноий жавобгарликдан озод қилиш) биринчи қисмида:
“109-моддасида (қасддан баданга енгил шикаст етказиш)” деган сўзлар чиқариб ташланади;
“140-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларида” деган сўзлар “140-моддасининг иккинчи қисмида” деган сўзлар билан алмаштирилади;
109-модда (Қасддан баданга енгил шикаст етказиш) чиқариб ташланади;
140-моддасининг (Ҳақорат қилиш) биринчи қисми (Ҳақорат қилиш, яъни шахснинг шаъни ва қадр-қимматини беодоблик билан қасддан таҳқирлаш, башарти, шундай ҳаракатлар учун маъмурий жазо қўлланилгандан кейин содир этилган бўлса) чиқариб ташланади.
Мавзуга оид
16:22 / 20.05.2025
Одам савдоси жинояти учун жазо чоралари кучайтирилди
15:39 / 29.04.2025
Экстремизмни молиялаштириш Жиноят кодексига киритилади
12:21 / 17.03.2025
Шахсларни ўз розилигисиз фото ва видеога олиш тақиқланиши мумкин. Адлия вазирлиги қонун лойиҳасини муҳокамага чиқарди
19:08 / 12.03.2025