Жамият | 10:02 / 14.01.2020
21377
1 дақиқада ўқилади

Бухорода ўз уйидан 7 минг долларни ўғирлаб кетган келин аниқланди

Фото: Shutterstock

Шу йилнинг 9 январь куни Бухоро вилоятининг Пешку туманида туғилган Х.М. ички ишлар бўлимига ариза билан мурожаат қилган.

Postda.uz’нинг хабар беришича, у бир кун аввал ётоқхонасидаги сандиқ ичидан 7 минг АҚШ долларини номаълум шахс томонидан ўғирлаб кетилганлигини маълум қилган.

Олиб борилган тезкор саъй-ҳаракатлар натижасида ушбу жиноятни аризачининг бирга яшовчи келини содир этганлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлар олиб борилмоқда.

Мавзуга оид