Спорт | 15:13 / 14.01.2020
55623
2 дақиқада ўқилади

«Пахтакор»нинг йиллик бюджети 20 млн евро, улар Адебайор ва Оби Микелни олиб келишмоқчи». Черан клубни ким молиялаштираётгани ҳақида

Фото: Tribuna.uz

Сербия пойтахти Белграддаги таътили давомида Драган Черан «Mozzartspor» нашрига интервью бериб, серб журналистларига клуб ҳомийси, бюджети ва трансфер қизиқишлари ҳақида гапириб берди.

«Пахтакор» клубини ким молиялаштиради?» - дея берилган саволга 32 ёшли форвард қуйидагича жавоб берди:

Алишер Усмонов
Фото: EPA / TASS

«Бош ҳомий – Алишер Усмонов. У россиялик миллиардер бўлса-да, Ўзбекистонда туғилган. Бир неча йил аввал Лондоннинг «Арсенал» клубидаги улушини 600-700 миллион еврога сотганди. Усмонов «Пахтакор»нинг бош ҳомийси саналса-да, клубга деярли келмайди – ўзи тайинлаган одамлар орқали бошқаради. Клубнинг йиллик бюджети ҳозирда 20 миллион еврони ташкил этмоқда. Жамоа маркетинг борасида ҳам ишларни бошлаб юборган. Имконқадар кўпроқ ҳомийларни жалб қилишмоқда. Сиз яхши ўйнашда давом этсангиз, ҳомийлар топилаверади. Биз Ўзбекистонда барча совринларни ютдик ва яхши ҳомийларга эга бўлдик. Улар Адебайор, Оби Микел сингари таниқли футболчиларга қизиқаётганликлари ҳақида хабарлар бор. Чинданам, улар бу икки футболчини таклиф этмоқчи. Шахсан бош мураббий Шота Арвеладзе бу футболчиларни таркибда кўрмоқчи» - дейди Драган Черан суҳбат давомида.

Эслатиб ўтамиз, Драган Черан 2019 йилги мавсум якунига кўра, «Суперлиганинг энг яхши футболчиси» дея эътироф этилганди.

Усмон Ибодов
Тайёрлаган Усмон Ибодов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид