Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қозоғистондаги халқаро олимпиадада ўзбекистонлик ўқувчилар 6 та медални қўлга киритди
9-15 январь кунлари Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида дунёнинг 21 давлатидан 600 нафарга яқин ўқувчилар иштирокида математика, физика ва информатика фанларидан 16-халқаро Жаутиков олимпиадаси (IZHO) бўлиб ўтди.
Ушбу олимпиадада қатнашган Ўзбекистон жамоаси 6 та медални қўлга киритди. Юртимиз академик лицей ўқувчилари мусобақада муваффақиятли иштирок этиб, терма жамоа ғалабасига муносиб ҳисса қўшди.
Улардан академик литцей ўқувчилари 3 та бронза олган бўлса, мактаб ўқувчилари 1 та кумуш ва 2 та бронза медалини қўлга киритди.
Жумладан, Бухоро давлат университети Қоракўл академик лицейи 2-курс ўқувчиси Шаҳбоз Ҳасанов, Ўзбекистон миллий университети Табиий ва аниқ фанларга ихтисослаштирилган С.Сирожиддинов номидаги республика академик лицейининг 2-курс ўқувчиси Фарруҳ Маҳмудов ҳамда Наманган давлат университети академик лицейи ўқувчиси Иброҳимжон Мирғиёсовлар математика фанидан бронза медални қўлга киритдилар.
Мавзуга оид
09:10 / 24.05.2025
Халқаро фан олимпиадалари ғолиблари учун мукофот пули миқдори оширилди
17:28 / 28.03.2025
«Эл-юрт умиди» жамғармаси орқали хорижда ўқиганлар ишга танловсиз олинади
12:06 / 02.03.2025
Қозоғистонда ичида ўзбекистонликлар бўлган автобус ЙТҲга учради
18:14 / 28.02.2025