Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент йўлларида бир ҳафтада 1507та қўпол қоидабузарликлар аниқланди
Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси томонидан 2020 йил 6 январь кунидан 12 январь кунига қадар жами 6768 та маъмурий баённомалар расмийлаштирилган.
ИИББ хабарига кўра, улардан 1507та қўпол қоидабузарликлар, шундан:
384та ҳолатда одам ташиш қоидаларини бузиш;
147та ҳолатда ҳайдовчилар ҳаракат давомида уяли телефон фойдаланиши;
22та ҳолатда ҳайдовчилар транспорт воситасини маст ҳолатда бошқариши;
441та ҳолатда транспорт воситасини тегишли ҳужжатларсиз бошқариши;
18та ҳолатда йўл патрул хизмати инспекторининг қонуний талабларини бажармаслик;
399та ҳолатда светофор талабини бажармаслик;
40та ҳолатда авария ҳолатини содир қилиш;
3та ҳолатда темир йўлдан ўтиш қоидасини бузиш;
45та ҳолатда пиёдалар йўлнинг қатнов қисмини белгиланмаган жойдан кесиб ўтиш;
13та ҳолатда ҳайдовчилар транспорт воситасини ён ойналарини қорайтирилган ҳолатда бошқариш;
1394та ҳолатда ҳайдовчилар транспорт воситасини хавфсизлик камари тақмасдан ҳаракатланиши;
840та ҳолатда тўхташ ва тўхтаб туриш қоидаларини бузиш;
2209та ҳолатда Ўзбекистон МЖтКнинг 128-моддасида назарда тутилган бошқа қоидабузарликларни содир қилинган ҳолат аниқланган.
Мавзуга оид
12:38 / 25.02.2025
Ҳозирча камера ва радарларга тушганда ёзиладиган жарималар 12 балли тизимга қўшиб ҳисобланмайди
13:03 / 22.02.2025
Тўхташ талабини бажармаганлар бир йилга ҳайдовчилик ҳуқуқидан маҳрум қилиниши мумкин
15:26 / 20.09.2024
Скутер ва юк машиналарига доир тақиқлар, “радарлар” ҳамда ЙҲХХнинг бекор бўлаётган ваколати – Сенат янги ўзгаришларни маъқуллади
14:45 / 27.06.2024