Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Видео: Тошкентда ёш бола 5-қаватдан қулади, уни пастда турган одамлар тутиб қолишди
Ижтимоий тармоқларда 14 январь куни Тошкентдаги кўп қаватли уйларнинг бирида 5-қаватда ёш бола осилиб қолгани ва пастга тушиб кетгани акс этган видео тарқалди.
Видеода бола уй деразаси панжарасига осилиб тургани ва уй ичига қайтиб киришга урингани, лекин кўп ўтмай пастга тушиб кетганини кўриш мумкин. Бола пастга қулаётганида учинчи қават деразаси томига урилган, уни пастда мато тутиб турган кишилар қутқариб қолишган.
«14 январь куни соат 16:18да Олмазор тумани Беруний даҳаси 3-блок 135-хонадондан чақирув бўлган. Тез тиббий ёрдам машинаси ўз вақтида етиб борган. Унда 3 ёш-у 11 ойлик А.Х. уйда ёлғиз қолгани сабабли ўйнаб, деразадан чиқиб кетган, лекин уни аҳоли кўриб, пастда адёл тутиб ушлаб қолган.
Тез тиббий ёрдам гуруҳи 7 дақиқа ичида етиб борган, биринчи ёрдам воқеа жойида кўрсатилган, зудлик билан шифохонага олиб борилган; айни пайтда малакали шифокорлар томонидан унга сифатли даво чоралари қўлланиляпти. Оғир жароҳат олмаган. Бош мия чайқалиши деб бирламчи ташхис қўйилган. Аҳволи ҳозир барқарор», дейилади Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот котиби Фурқат Санаевнинг телеграмдаги каналида.
Мавзуга оид
08:40 / 23.05.2025
Тошкентдаги қурилиш объектида 1,4 млрд сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланилди
08:35 / 20.05.2025
Тошкентда бошқарув сервис компанияси 1,6 млрд сўмлик электрни талон-тарож қилди
22:33 / 30.04.2025
Тошкентда тўртта машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди
18:55 / 24.04.2025