Австралия ёнғинлари даҳшатини тўлиқ ифодалаган 15та сурат
2019 йил йил Австралия учун метеорологик кузатувлар тарихида энг иссиғи бўлди. Ўртача ҳарорат бир неча даража юқори бўлиб, 30,7 даражани ташкил этди, шунингдек 2019 йилда ёғингарчилик 40 фоиз кам кузатилди. Бунинг оқибатлари олдини олиш иложсиз эди: материкда уч ой аввал ёнғинлар бошланиб, шу пайтгача ҳам ўчмади.
Ёнғин оқибатида икки мингдан ортиқ уй вайрон бўлган, ўттизга яқин одам (сўнгги маълумотларга кўра 28 киши, хусусан 5 нафар ўт ўчирувчи) ҳалок бўлган. Бироқ, одамлар оловдан қочиб қутула олсалар-да, ҳайвонлар буни уддалай олмайдилар: кичик қитъада миллионлаб судралувчилар, қушлар ва сутэмизувчилар ҳалок бўлди. Жаҳон ёввойи табиат фонди ҳисоб-китобларига кўра, нобуд бўлган жониворлар сони шунчаки даҳшатли - 1,25 миллиард. Хусусан, ёнғин Янги Жанубий Уэльсда авж олиб, айнан шу ҳудудда 800 миллион жонзотни йўқ қилди. Бу ерда Австралиянинг энг жозибали мавжудотлари — коалалар яшайди. Ушбу даҳшатли ойларда уларнинг учдан бир қисми қирилиб кетди. Ўрмон ёнғинлари майдони 100 минг квадрат километрдан ошиб кетди, бу бутун бир мамлакат миқёсига, масалан Исландия ёки Куба ҳудудига тенг келади. Йил бошида олов тутуни Жанубий Америка қирғоқларигача етиб борди ва ёнғинга қарши кураш кучли ёмғирлар ёғмагунча давом этадиганга ўхшайди.
1. Австралиялик ўт ўчирувчилар иш куни охирида
2. Фильмдаги кадрга ўхшайди: дунё кўз ўнгимизда ёнмоқда
3. Кўнгиллилар олов ичидаги ўрмондан коалаларни олиб чиқишмоқда, уларни топиш осон эмас: жонзотлар қўрқувдан ҳар ёққа тарқалиб кетишган ва баъзида ўзларини оловга уришган
4. Тутун даҳшатли булут каби қуёшни тўсмоқда
5. Мутахассислар қурғоқчилик сабаби иқлим ўзгаришлари эканлигини таъкидлашмоқда. Олов пляжгача етган.
6. Аммо бу энг хавфсиз жой: одамлар ёнғиндан қочиш учун сув ёқасига келишди.
7. Уфқ жаҳаннамга ўхшайди: ён томондан лава оқимини эслатади, аммо у ерда вулқон йўқ.
8. Кенгуру ороли ҳам хавф остида: оролнинг учдан бир қисми аллақачон кулга айланган. Декабрь ойи ўрталарида қуриган дарахтни чақмоқ уришидан бошланган ёнғин бир неча ҳафта давомида тўхтамаган
9. Ҳамма нарса апельсин тусига кирган
10. Олов катта ҳудудларни вайрон қилди
11. Сув етишмаслиги сабабли туялар шаҳар ва қишлоқларга бостириб кира бошладилар, шунинг учун уларни отишга ва сўйишга қарор қилишди. Бу ҳайвонлар материкка XIX асрда олиб келинган бўлиб, аксарияти ёввойилашиб кетган
12. Ёмғир севинчи
13. Мельбурннинг юқоридан кўриниши
14. Самолёт ойнасидан олинган даҳшатли сурат. Гўё у ер ости дунёси устидан учаётгандек туюлади
15. Интернет фойдаланувчилари томонидан Австралиянинг сўнгги уч ойдаги барча ёнғинлари сурати коллаж орқали битта суратда жамланган расм. Улар сунъий йўлдош орқали олинган.
Мавзуга оид
22:21 / 09.11.2024
Австралия пляжларида очликдан қийналган минглаб бўронқушлар жасади пайдо бўлди
23:05 / 07.11.2024
Австралиядаги пляждан топилган сирли шарлар таркиби маълум бўлди
19:11 / 07.11.2024
Австралия ҳукумати 16 ёшгача бўлган болаларни ижтимоий тармоқлардан чекламоқчи
15:37 / 07.11.2024