Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Янги боғча қуришадими ёки...» – Бекободлик ота-оналарнинг саволига неча ойки жавоб йўқ
Таҳририятимизга Тошкент вилояти Бекобод шаҳридан мурожаат келиб тушди.
Унга кўра, тумандаги 2-мактабгача таълим муассасаси аҳоли учун қулай жойда жойлашгани ва барча шароитларга эгалигига қарамай, 2019 йили ярим-чала бузиб ташланган.
Маълум бўлишича, 2014 йили таъмирланган боғча 2019 йилда «фойдаланишга яроқсиз» деб топилиб, сентябрь ойида том қисмидан бузиш бошланган. Аммо номаълум сабабларга кўра бузиш ишлари тўхтаб қолган ва мана тўрт ойдан буён на у ёқли, на бу ёқли ҳолатда – боғчанинг тақдири ва агар бузилса, ўрнига нима қурилиши номаълум.
Болаларни шаҳардаги 4-сонли МТМга ўтказишган. Ота-оналарнинг айтишича, 4-боғчанинг ҳолати бузилиши бошланган боғчадагичалик яхши эмас. Улар қулай жойда жойлашган, шароитлари ва тарбиячилари намунали бўлган МТМнинг бузилишини хоҳлашмаяпти. Агар бузиб, янгидан қуриладиган бўлса, бу ишлар ҳозиргидек чала ҳолатда қолдирилмай, тезроқ қилинишини исташяпти.


Бузилишга тушган боғча «Ўзметкомбинат» АЖ тасарруфида. Шу боисдан Бекобод шаҳар ҳокимлиги бу борадаги саволларга комбинат мутасаддилари жавоб беришини айтди.
«Ўзметкомбинат» вакили 2-сонли МТМга «фойдаланишга яроқсиз» дея баҳо берилган хулосани тақдим этди. “Stroitelstvo seysmostoykix soorujeniy” МЧЖ берган хулосага кўра, МТМ биноси 1954 йилда қурилган ва у авария ҳолатида: бинога одамлар кириши тақиқланади, хавфли ва зилзилага бардошли эмас. Шу хулосага асосан боғча бузилиши бошланган.


Аммо аҳоли 2-сонли МТМнинг кейинги тақдири нима бўлади, бузиш ишлари нега ойлардан буён тўхтаб турибди, боғча бузиб қайта қуриладими ўзи, агар шундай бўлса қачон каби саволларига жавоб ола олмаяпти. Ҳокимлик ва комбинат вакиллари ҳам бунга аниқлик кирита олишмади.
Раҳматилло Исроилов, Kun.uz мухбири.
Мавзуга оид
12:45 / 03.01.2025
Бекободда ИИБ биносига олиб келинган фуқарони уриб ўлдириб қўйган ходим 9 йилга қамалди
09:54 / 12.12.2024
Самарқандда боғча ёниб кетди
14:21 / 25.06.2024
“Кўз ўнгимда калтаклаб ўлдиришди” — Бекобод шаҳар ИИБ биносидаги ўлим тафсилоти
13:44 / 21.06.2024