Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«ERIELL Group»: Қашқадарё вилоятидаги конларда нефть ва газнинг саноат оқими олинди
«Шўртан» конидаги №324 рақамли эксплуатацион қудуқда табиий газнинг суткасига 81,033 минг кубометр дебитли саноат оқими олишга эришилди. Қудуқнинг амалдаги чуқурлиги уч минг метрни ташкил қилади.
Компания мутахассисларининг саъй-ҳаракатлари ва ҳамжиҳатликда ишлашлари туфайли қудуқни жиҳозлаш белгиланган муддатдан беш кун олдин якунланди.
Эслатиб ўтамиз, «Шўртан» Қашқадарё вилоятидаги йирик газоконденсат кони бўлиб, у мунтазам кенгайиб бормоқда. Бу кон ҳиссасига Ўзбекистонда қазиб олинаётган табиий газнинг 35 фоизи тўғри келади.
Шунингдек, «Шумак» конидаги №10 рақамли, чуқурлиги 2196 метрдан иборат қудуқда тахминий суткалик дебити 9,93 кубометр газ ва 8,496 кубометр нефть оқими олиш имкони яратилди.
Янги конларни ўзлаштириш «Ўзбекнефтегаз» АЖнинг 2017-2021 йилларга мўлжалланган углеводород хом-ашёсини қазиб олиш ҳажмини ошириш бўйича чора-тадбирлар Давлат дастурига мувофиқ амалга оширилмоқда.
«ERIELL Group» компанияси Матбуот хизмати