Содиқжон Турдиев янги лавозимга тайинланди
«Нуроний» жамғармаси раиси Шуҳрат Жалилов лавозимини тарк этди, унинг ўрнини Жалақудуқ тумани ҳокими Содиқжон Турдиев эгаллади.
Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш «Нуроний» жамғармаси Васийлик кенгашининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси Р.Қосимов иштирок этди.
Видеоселектор шаклида ўтказилган йиғилишда «Нуроний» жамғармаси Васийлик кенгаши аъзолари, республика бошқаруви ходимлари, давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари иштирок этди.
Йиғилишда ташкилий масала кўрилди. «Нуроний» жамғармаси Васийлик кенгаши қарорига кўра шу пайтга қадар жамғарманинг республика бошқаруви раиси лавозимида ишлаб келган Шуҳрат Жалилов бошқа ишга ўтгани сабабли лавозимидан озод этилди.
Унинг ўрнига Ўзбекистон Қаҳрамони Содиқжон Турдиев «Нуроний» жамғармаси республика бошқаруви раиси этиб сайланди.
- Маълумот учун, Содиқжон Турдиев 2010—2013 йилларда Халқ депутатлари Асака туман кенгаши депутати бўлган. 2012 йилга қадар «Асака жилоси» фермер хўжалигига раҳбарлик қилган. 2012 йил ноябрида Ўзбекистон Фермерлар кенгаши раислигига сайланган. У 2013 йил декабрида ЎзЛиДеП етакчилигига сайланган, 2015 йилда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикери ўринбосари бўлганди. 2018 йилнинг августида эса партия лидерлигини тарк этиб, Андижон вилоятининг Жалақудуқ тумани ҳокими лавозимига тайинланганди.
- 2019 йилнинг августида Содиқжон Турдиев саломатлиги туфайли туман ҳокими лавозимини тарк этгани ҳақида хабар тарқалган, аммо у кейинроқ яна ҳокимлик вазифасини бажаришда давом этаётганди.
Мавзуга оид
16:22 / 08.03.2022
Маҳалла вазирига ўринбосарлар тайинланди
17:35 / 01.03.2022
Маҳалла вазирлиги қайта ташкил этилди. Ҳокимнинг маҳалла бўйича ўринбосари лавозими қисқартирилади
21:02 / 02.11.2020
«Янги Ўзбекистон – янгича дунёқараш» маънавий-маърифий тарғибот тадбирлари бошланди
18:55 / 20.07.2020