Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Абдулла Арипов ичимлик суви таъминоти даражаси неча фоизга етишини маълум қилди
Фото: KUN.UZ
Бугун, 18 январь куни Тошкент шаҳрида Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати - Ўзбекистон Либерал-демократик партияси сиёсий кенгашининг мажлиси ўтказилди.
Унда бош вазир лавозимига номзод Абдулла Арипов йиғилиши иштирокчилари эътиборига ҳукуматнинг яқин муддатга ва узоқ истиқболга мўлжалланган Ҳаракатлар дастурини тақдим этди.
Унга кўра, аҳолини ичимлик суви билан таъминлаш, сувнинг сифатини яхшилаш ва сув истеъмолини ҳисобга олишнинг замонавий тизимларини жорий этиш мақсадида 2020-2030 йилларга мўлжалланган Ичимлик суви таъминоти ва оқова сув тизимини ривожлантириш стратегияси ишлаб чиқилиши режалаштирилган.
«Бунда 2030 йилда аҳолининг ичимлик суви таъминоти даражасини бугунги кундаги 69 фоиздан 91 фоизга, шаҳарлар ва туман марказларидаги оқова сув тизими таъминоти даражасини 16 фоиздан 31 фоизга етказилиши таъминланади» - дея Абдулла Ариповнинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.
Мавзуга оид
09:21 / 28.05.2025
Ўзбекистонда Яшил иқлим жамғармаси ваколатхонаси очилиши мумкин
08:02 / 28.05.2025
Ўзбекистонда Бутунжаҳон интеллектуал мулк ташкилотининг магистратура дастури жорий этилади
20:37 / 26.05.2025
Тошкент вилоятида ичимлик ва оқова сув хизматлари нархи оширилади
15:46 / 13.05.2025