Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Атом энергетикаси Ўзбекистонга нима беради?
Бугун, 18 январь куни Энергетика вазирлиги томонидан ташкил этилган “Ўзбекистонда энергетика соҳасини ривожлантириш истиқболлари” мавзусидаги очиқ мулоқотда энергетика вазирининг биринчи ўринбосари, “Ўзатом” агентлиги бош директори Жўрабек Мирзамаҳмудов сўзга чиқди.
Тақдимот давомида атом энергетикасини ривожлантиришнинг афзалликлари ҳақида маълумот берилди, деб хабар қилмоқда Kun.uz мухбири.
Унга кўра:
• АЭС қуриш ва унинг эксплуатацияси учун сарфланган ҳар 1 доллар Ўзбекистон иқтисодиётига ўртача 5-6 долларни қайтаради.
• АЭС қурилган ҳудуднинг иқтисодий ва ижтимоий ривожланишига ҳисса қўшади.
• Йилига 3,0-3,5 миллиард кубометр табиий газни тежайди.
• Умумий энергобалансга қўшимча 2,4 ГВт электр энергияси қўшилади.
• АЭСни қуриш лойиҳаси доирасида катта ҳажмдаги материал ва хизматлар маҳаллийлаштирилади.
• АЭС қурилиши даврида 8 минг нафардан ортиқ киши, эксплуатация даврида эса 2,5 минг киши иштирок этади.
• Иссиқлик газлари чиқиндилари хусусан, 14 миллион тоннагача карбонат ангидрид гази ва 36 минг тонна диоксид азотнинг атмосферага чиқарилиши камаяди.
Тадбирда берилган маълумотларга кўра, бугунги кунда Ўзбекистонда электр энергиясига бўлган эҳтиёж 69 млрд кВт/соатни ташкил этади.
Республикада жами 64 млрд кВт/соат электр энергияси ишлаб чиқарилади.
Экспертларнинг ҳисоб-китобларига кўра, 2030 йилда электр энергиясига бўлган талаб деярли икки марта кўпроқ ортади ва 117 млрд кВт/соатни ташкил этади.
Мавзуга оид
20:06 / 29.01.2025
Электрлаштириладиган хонадонларга имтиёзли тариф жорий этилади — Мирзамаҳмудов
16:59 / 28.01.2025
Аҳоли ва хўжалик субъектлари биноларининг камида 50 фоизида қуёш панеллари ўрнатилади – энергетика вазири
13:54 / 19.12.2024
Пойтахт ИИББ Отабек Бакиров устидан жиноят иши қўзғатишни рад этди
15:08 / 13.12.2024