Ўтган йилда Украина ҳукуматида энг кўп маошни ким олгани маълум бўлди

Арсен Аваков
Украина ички ишлар вазири Арсен Аваков 2019 йилда ҳукуматнинг энг кўп маош олган мансабдорлари рўйхатида етакчи бўлди. Бу ҳақда мамлакат ҳукумати матбуот хизмати хабар берди.
"Украина бош вазири Алексей Гончарукнинг 2019 йилдаги ўртача ойлик маоши 60,4 минг гривнани (2,5 минг доллар атрофида) ташкил этди", - дейилади хабарда.
Шу билан бирга, ички ишлар вазирининг ўртача маоши 100 минг гривнадан ортиқ бўлган (4,15 минг доллар). Кейинги ўринларда мос равишда ҳудудларни ривожлантириш вазири Алёна Бабак, иқтисодиёт, савдо ва қишлоқ хўжалигини ривожлантириш вазири Тимофей Милованов ва адлия вазири Денис Малюська жойлашган.
Энг оз маошни вазирлар маҳкамаси вазири Дмитрий Дубилет олган - 32,4 минг гривен (1,34 минг доллар).
Мавзуга оид

23:03 / 23.05.2025
Россия асирлар алмашинуви якунланиши билан Украинага ўзининг тинчлик шартларини тақдим этади — Лавров

21:14 / 23.05.2025
Россия ва Украина 390 нафар асирни алмаштирди

15:51 / 23.05.2025
Россия меморандумни имзолаш учун Зеленскийни четлатишни талаб қилмоқда

13:45 / 23.05.2025