Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда электр энергияси тақчиллигига қачон барҳам берилади? Энергетика вазирлиги вакили жавоб берди
Бугун, 18 январь куни Энергетика вазирлиги раҳбарияти томонидан “Ўзбекистонда энергетика соҳасини ривожлантириш истиқболлари” мавзусида очиқ мулоқот ўтказилди.
Тадбирдан сўнг Энергетика вазирининг ўринбосари Шерзод Хўжаев журналистларнинг Ўзбекистонда электр энергияси тақчиллигига барҳам бериш борасидаги саволига жавоб берди.
“Бекорга айтмадимки, биз диверсификация қилмасдан туриб, энергия ишлаб чиқариш тақчиллигига барҳам беролмаймиз. Сабаби нефть-газ соҳасига инвестициялар охирги 25 йилда деярли ажратилмаган. Иссиқлик электр станцияларида қувват мавжуд, электр энергиясини ишлаб чиқаришга бемалол имкониятимиз бор, лекин ёқилғи тақчиллиги бор. Газ йўқлиги туфайли электр станциялари ишламаяпти. Бу кўпроқ электр энергетикага эмас, нефть-газ соҳасига боғлиқ. Демак, улар белгиланган миқдордаги табиий газни етказиб бериш бўйича режани бажаришса, электр энергиясини ишлаб чиқариш бўйича режа сўзсиз бажарилади.
13 минг мегаватт қувватимиз бор. Шу кеча-кундузда фойдаланаётганимиз 10 минг [мегаватт]. Ёқилғи бўлса, қолганидан ҳам фойдаланамиз”, - дея Шерзод Хўжаевнинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.
Мавзуга оид
18:43 / 24.05.2025
Францияда йирик блэкаут юз берди
23:55 / 08.04.2025
Ўзбекистонда 1 майдан электр энергияси учун янги тариф жорий этилади
14:32 / 06.04.2025
Кам таъминланган оилаларга электр ва газ бўйича компенсация берилади
19:11 / 31.03.2025