Австралияга ўрмон ёнғинларидан кейин қум бўрони ва кучли дўл ёпирилди (видео)
Австралияда бир неча ой давом этаётган ўрмон ёнғинларидан кейин қум бўрони ва кучли ёғингарчилик келди.
Қум бўрони ёнғинлардан энг кўп азият чеккан Янги Жанубий Уэльс штатига ёпирилди. Кучли бўрон 100 км/соат тезлик билан қумни 10 қаватгача баландликка кўтарган. Табиий офат марказида штатнинг Брокен-Хилл, Нинган ва Паркес шаҳарлари қолган.
Fires, hottest day on record, floods, dust storm, hail storm. All in a month. Climate apocalypse starts in Australia. Are we gonna let this be the new normal?#ClimateCrisis pic.twitter.com/rPGg20JsV2
— Veronica Koman (@VeronicaKoman) January 20, 2020
Шунингдек, ушбу штатда ва Австралия пойтахти жойлашган ҳудуд, жумладан пойтахт Канберрада кучли дўл ёғган. 7News нашрининг хабар беришича, голф тўпчасидек келадиган дўл автомобилларга шикаст етказиб, дарахтлар шох-шаббаларини синдирган.
Glad I spent all weekend cleaning. This weather is really testing us! @abcnews pic.twitter.com/q4tRb82xCP
— Jen Browning (@jen_browning) January 19, 2020
“Ёнғинлар, рекорд даражадаги иссиқ кун, тошқинлар, қум бўрони, дўл. Буларнинг барчаси бир ойда. Австралияда иқлим апокалипсиси бошланди. Биз буни меъёрий ҳолат бўлишига йўл қўямизми?”, деб изоҳ қолдирган фойдаланувчилардан бири.
Мавзуга оид
18:15 / 21.11.2024
Австралияда 16 ёшдан кичкиналар ижтимоий тармоқлардан фойдаланиши чекланади. Технологик компанияларга катта жарималар таҳдид солмоқда
18:59 / 11.11.2024
Император пингвини илк бор Австралия соҳилларига қадар сузиб борди
22:21 / 09.11.2024
Австралия пляжларида очликдан қийналган минглаб бўронқушлар жасади пайдо бўлди
23:05 / 07.11.2024