Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Маҳалла» кенгаши раҳбари ўзгаради. Янги раис сенатор бўлади
Бугун, 20 январь куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг биринчи мажлиси бўлиб ўтмоқда. Унда иштирок этаётган Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев «Маҳалла» кенгашига янги раҳбар тайинланиши ва у ҳам сенатор бўлишини маълум қилди.
«Яқинда эшитасизлар, «Маҳалла»нинг раҳбарини ҳам алмаштирамиз. Маҳалланинг тизими ҳам бошқача бўлади, раҳбари ҳам бошқа бўлади. Биз маҳалланинг жамиятдаги ролини кучайтирмоқчимиз.
Шу сабабли «Маҳалла» кенгашига ҳам ўзим ишонган одамни олиб келмоқчиман. Фарғона вилояти ички ишлар бошқармасини бошлиғини бекорга чақирганим йўқ. У ҳали сизлардек сенатор бўлади, «Маҳалла»нинг раиси бўлади тез орада», деган Шавкат Мирзиёев.
Маълумот учун, «Маҳалла» кенгашига 2017 йилнинг январидан буён Шавкат Жавлонов раҳбарлик қилиб келаётганди.
Фарғона вилояти ИИБнинг айни вақтдаги бошлиғи эса Раҳмат Маматов ҳисобланади, у бу лавозимга 2017 йилнинг октябрида тайинланган.
Бундан аввалроқ, «Нуроний» жамғармаси раиси Шуҳрат Жалилов лавозимини тарк этиб, унинг ўрнини Андижон вилоятининг Жалақудуқ тумани ҳокими Содиқжон Турдиев эгаллаган, у президент фармони билан сенатор этиб тайинланганди.
Сайлов кодексининг 75-моддасига мувофиқ, Сенатнинг 16 нафар аъзоси фан, санъат, адабиёт, ишлаб чиқариш соҳасида ҳамда давлат ва жамият фаолиятининг бошқа тармоқларида катта амалий тажрибага эга бўлган ҳамда алоҳида хизмат кўрсатган энг обрўли фуқаролар орасидан Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тайинланади.
18 январь куни президент «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоларини тайинлаш тўғрисида»ги фармони билан 13 нафар сенаторни тайинлаганди, энди улар қаторига 14-бўлиб Раҳмат Маматов қўшилиши маълум бўлди.
Янгиланаётган Сенат аъзолари: Ҳокимлар, оқсоқоллар ва тадбиркорлар
Мавзуга оид
20:27 / 30.07.2023
Янги даврдаги 5-алмашув: Фарғонага ИИБ бошлиғи бўлган Азизбек Икромов ишончни оқлай оладими?
23:03 / 14.11.2022
“Қарор жиддий ва кескин бўлади”. Танқидий мақоладан кейин участкавойга чора кўриладиган бўлди
14:03 / 14.11.2022
“Любой” ишни биттада битирадиган” профилактика инспектори жазосиз қолди
16:26 / 12.02.2022