Спорт | 23:18 / 20.01.2020
6385
1 дақиқада ўқилади

Новак Жокович фаолиятидаги 900-ғалабани қўлга киритди

Сербиялик теннисчи Новак Жокович Австралияда бошланган Australian Open мусобақасининг 1-давраси учрашувида ғалаба қозонди. Ушбу ғалаба иккинчи рақамли теннисчининг фаолиятидаги 900-ғалаба бўлди ва уни германиялик Ян-Леннард Штруффга қарши учрашувда қўлга киритди.

Энди сербиялик теннисчининг ҳисобида 900 та ғалаба ва 187 та мағлубият бор бўлиб, ғалаба қозонган учрашувлари барча учрашувларининг 82,8 фоизини ташкил қилади. Бу кўрсаткич бўйича фақатгина Рафаэл Надаль олдинда бўлиб, унинг ғалабали учрашувлари фоизи 83,1 ни ташкил қилади.

Жоковичдан ташқари, 900 тадан кўпроқ ғалабалит учрашувга фақатгина 5 нафар теннисчи муваффақ бўлган. Булар: аргентиналик Гильермо Вилас (949 ғалаба), Рафаэл Надаль (981), чехославиялик Иван Лендл (1068), швейцариялик Рожер Федерер (1238) ва америкалик Жимми Коннорс (1274).

Умуман олганда, Жокович фаолияти давомида 77 та унвонни, жумладан “Катта дубулға” сериясига кирувчи 16 та мусобақада ғолибликни қўлга киритган. 

Мавзуга оид