Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шавкат Мирзиёев сенаторлардан тўйлар масаласига алоҳида эътибор қаратишни сўради
Тошкентда Олий Мажлис Сенатининг янги таркибдаги илк ялпи мажлиси бўлиб ўтмоқда, деб хабар беради Kun.uz мухбири.
Мажлисда сўзга чиққан президент Шавкат Мирзиёев сенаторлардан тўй ва оилавий тадбирларни ўтказишга доир қабул қилинган қарор ижросига алоҳида эътибор қаратишни сўради.
«Тўй ва маросимларнинг ўтказилишини тартибга солиш бўйича амалий чора-тадбирлар ҳаётга жорий этилмоқда. Сенаторларимиз, кўпни кўрган оқсоқолларимиз, нуронийларимиз шу ерда ўтиришибди – ўйлайманки, сизлар тўй ва маросимларнинг ўтказилишига бефарқ бўлмай, буни давом эттиришимиз керак. Бунинг ҳаммаси халқимизнинг манфаати учун хизмат қилади», – деди давлат раҳбари.

Эслатиб ўтамиз, 1 январдан бошлаб парламент палаталари кенгашларининг «Тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар, марҳумларнинг хотирасига бағишланган тадбирлар ўтказилишини тартибга солиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги қўшма қарори кучга кирган.
Мавзуга оид
12:23 / 28.05.2025
Ҳайвонларни идентификация қилиш жараёнлари тартибга солинади
16:22 / 01.05.2025
Ерости сувларидан ҳисоблагичсиз фойдаланганда солиқ тўлови беш баробар оширилади
16:21 / 30.04.2025
Олий суд таркибига ўзгартириш киритилди
13:00 / 30.04.2025