Алишер Қодиров: Биз бош вазирликка номзодимизни яшириб келдик, бу Абдулла Ниғматович эди
Барча партиялар бош вазирликка номзодини кўрсатганда жим турган «Миллий тикланиш» партиясининг номзоди ҳам Абдулла Арипов бўлган.
Бу ҳақда партия етакчиси Алишер Қодиров 21 январь куни Олий Мажлис палаталарининг қўшма мажлисида айтиб ўтди.
Мажлис давомида президент Шавкат Мирзиёев Бош вазир лавозимига Абдулла Арипов номзодини тавсия этди. Сўзга чиққан сенатор ва депутатлар Абдулла Ниғматовичнинг иш фаолияти ва шахсий сифатлари борасида ижобий фикр билдирди.
Муҳокама вақтида Ўзбекистон Миллий тикланиш демократик партияси раҳбари Алишер Қодиров ҳам сўз олди.
«Ҳурматли президент, ўзингиз айтганингиздек, сайловлар олдидан барча партиялар бош вазирликка ўз номзодини кўрсатишди ва бу жудаям табиий жараён эди. Эътибор берган бўлсангиз, бутун сайлов жараёнида биз номзодимизни кўрсатмадик. ОАВ бизга сайловни охирги кунигача савол берди, «Нима учун сизда бош вазирликка номзод йўқ?»
Биз Абдулла Ниғматовичга айтган эдикки, биз сайловда ғолиб бўлсак, сизнинг номзодингизни кўрсатамиз. Ўшанда Абдулла Ниғматович: «Мени қайси партиядан, ким номзодимни кўрсатиши муҳим эмас, муҳими ватанимизга садоқат билан хизмат қилишим», деган эдилар.
Биз шунингдек, этика ва рақибларимизга ҳурмат юзасидан ҳам Абдулла Арипов номини оммавий эълон қилмадик. Бу бизнинг режамизда бўлганди», дея партия раҳбарининг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг 29 октябрь куни Kun.uz мухбири сиёсий партия раҳбарлари билан боғланиб, сайловларда ғалаба қозонган тақдирда бош вазир лавозимига кимнинг номзодини илгари суришлари бўйича маълумот олган эди.
Унда фақат «Миллий тикланиш» партияси раҳбари Алишер Қодиров ушбу саволга очиқ жавоб беришдан бош тортган ва буни «Номзодимизни ҳозирдан босимда қолдириш нотўғри», дея изоҳлаган эди.
Мажлисда президент Шавкат Мирзиёев партияларнинг сайловлар олдидан бош вазирликка номзод кўрсатганини ОАВ орқали кузатгани ва бу жуда ижобий ҳолат эканини таъкидлади.
Мавзуга оид
16:00 / 23.11.2024
“Президентимиз, одамлар кўчишга розими-розимасми, дедилар” – Абдулла Арипов Бойсунда бўлиб қайтди
08:50 / 22.11.2024
200 мингдан ортиқ фуқаро иқтисодий ривожланган мамлакатларга ишга юборилиши мумкин
12:08 / 20.11.2024
Абдулла Арипов бош вазир лавозимига қайта тасдиқланди
18:21 / 11.11.2024