Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ ва Хитой битимидан Европа Иттифоқи давлатлари 11 млрд доллар йўқотиши мумкин
2021 йилда Европа Иттифоқи давлатлари АҚШ ва Хитой ўртасидаги савдо битимининг биринчи босқичи тузилиши сабабли 11 млрд доллар атрофида зарар кўриши мумкин. Бу ҳақда Киль жаҳон иқтисодиёти институтининг ҳисоботида маълум қилинди.
"АҚШ ва Хитой ўртасидаги савдо битими Европа Иттифоқидан товарлар экспортига сезиларли салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Бу Хитойга экспортнинг камайиши туфайли Европа Иттифоқига 11 млрд долларга тушиши мумкин", дейилган тадқиқотда. Мутахассисларнинг фикрича, савдо битими айниқса Германияга, жумладан, унинг самолётлар ва автомобиллар ишлаб чиқариш саноатига кучли таъсир кўрсатади.
Тадқиқот муаллифларининг таъкидлашича, 2021 йилда АҚШдан Хитойга баъзи товарларнинг экспорти 2017 йилга нисбатан 95 млрд долларга кўпаяди.
Мавзуга оид
08:51 / 04.06.2026
Кувайт аэропортида Эроннинг дрон зарбаси оқибатида 1 киши вафот эди, ўнлаб инсонлар жароҳатланди
11:58 / 28.05.2025
Евроиттифоқ 150 млрд евролик SAFE мудофаа фондини тузди
11:00 / 28.05.2025
АҚШ дунё бўйлаб хорижий талабалар учун виза суҳбатларини тўхтатмоқда
09:03 / 28.05.2025