Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Австралияда ёнғинларда нобуд бўлган жонзотлар хотирасига улкан коала тасвири пайдо бўлди
Австралиянинг Желонг шаҳри пляжида “яшил қитъа”нинг рамзларидан бири – коаланинг улкан тасвири пайдо бўлди.
Таъкидланишича, улкан коала муаллифи ўз ишларини breatheablueocean тахаллуси билан эълон қилувчи австралиялик номаълум рассом ҳисобланади. У бу тасвирни Австралиядаги ўрмон ёнғинларида нобуд бўлган миллионлаб жонзотлар хотирасига яратган.
Мутахассисларнинг тахминий ҳисоб-китобларига кўра, бир неча ой давом этган ёнғинларда миллиарддан кўпроқ жонзот нобуд бўлган. Баъзи турлар йўқ бўлиш хавфи остида қолган. Таъкидланишича, табиий яшаш муҳитидан маҳрум бўлаётган коалалар 2050 йилга келиб ёввойи табиатда қолмаслиги мумкин.
Аввалроқ Австралияга вайронкор ёнғинлардан кейин кучли ёғингарчилик келгани маълум қилинганди.
Мавзуга оид
21:34 / 01.05.2025
Исроил олов ичида
19:52 / 01.05.2025
Исроилда ўрмонларга ўт қўйишда гумонланган 18 киши қўлга олинди
23:44 / 30.04.2025
Исроилда ўрмон ёнғинлари авж олди. Қатор аҳоли пунктлари эвакуация қилинди, асосий магистрал йўл ёпилди — фотолар
12:24 / 30.04.2025