Спорт | 22:23 / 21.01.2020
16315
1 дақиқада ўқилади

«Локомотив» «шармандали бўлмаган» мағлубиятга учраган ва тожикистонлик мухлислар байрам қилган ўйиндан фотогалерея

Тошкентнинг «Локомотив» клуби ОЧЛ саралашининг биринчи раундида кутилмаганда Тожикистоннинг «Истиқлол» клубига мағлуб бўлиб мусобақани тарк этди. Тошкентда ўтган битта ўйиндан иборат қарама-қаршиликда кўпчилик «Темирйўлчилар»нинг ғалабасини кутганди, аммо Фёдоров жамоаси гуруҳ босқичига чиқишдан илк саралаш ўйинидаёқ умидини узди.

Учрашувдан сўнг «Локомотив» мураббийидан бу мағлубиятни шармандали деб ҳисоблай олиши ёки йўқлиги ҳақида сўрашганда Фёдоров бундай эмаслигини айтди.

Шу куни ўйинни стадиондан кўплаб тожикистонлик мухлислар ҳам кузатганини таъкидлаш керак. Улар ўзбек-тожик халқларининг дўстлигини мадҳ этган баннерлар билан тожик футболи байроқдорини стадиондан қўллаб-қувватлашди. Қуйида ўйиндан тайёрланган фотогалереяни эътиборингизга ҳавола қиламиз.

Маъруфжон Асқаров олган суратлар

Мавзуга оид