Ўзбекистон | 15:01 / 21.01.2020
48675
1 дақиқада ўқилади

Президент: «Энди «госплан» деган гап бўлмайди»

Фото: ЎзА

Тошкент шаҳрида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма мажлиси бўлиб ўтмоқда. Унда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев иштирок этиб, маъруза қиляпти.

Президент ўз нутқида пахта ва ғаллани давлат режаси асосида етиштириш тизими тугатилиши ҳақида гапирди. 

Давлат раҳбарининг таъкидлашича, бу натижага босқичма-босқич эришилади.

“Энди “госплан” деган гап бўлмайди. Аграр соҳада кластер тизими ривожланмоқда. Мева-сабзавот, балиқчилик бўйича ишлар олдинга юрмоқда. Аммо кластерлар фаолиятнинг барчаси ҳам яхши йўлга қўйилмаяпти. Чунки у ерда ҳам коррупция бор. Айримлар банк билан ҳисоб-китобдан қўрқади”, – дея президентнинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.

Мавзуга оид