Жамият | 15:50 / 22.01.2020
10182
1 дақиқада ўқилади

Вестминстер университети ёнидаги боғда содир бўлган ёнғин ҳақида расмий маълумот берилди

Фото: Ижтимоий тармоқлар

Ижтимоий тармоқларда Тошкент халқаро Вестминстер университетида ёнғин содир бўлгани акс этган видео тарқалди. 

Тошкент шаҳар фавқулодда вазиятлар бошқармаси навбатчилик қисмига келиб тушган маълумотга кўра, 21 январь куни соат 20:27да Миробод тумани “Минг Ўрик” маҳалласи, А.Темур шоҳ кўчасида жойлашган “Болажон” боғида ёнғин содир бўлган. 

Қайд этилишича, мазкур боғ Тошкент халқаро Вестминстер университети ёнида жойлашган. 

Воқеа юзасидан туман ёнғин-қутқарув белгиланган манзилга соат 20:32да етиб борган. Ёнғин соат 20:42 да ўчирилган. Аниқланишича, боғдаги эски ошхона ички қисмининг 5 кв.м майдони ёнган. 

Юзага келган ёнғин сабаблари аниқланмоқда, дейилади ФВВ хабарида.

Мавзуга оид