Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эронда АҚШ генерал Сулаймонийни ўлдириш учун Кувайтдаги базадан фойдалангани айтилди
АҚШ қуролли кучлари Эроннинг Ислом инқилоби муҳофизлари корпусининг “Ал-Қудс” махсус бўлинмаси қўмондони генерал Қосим Сулаймонийни бартараф этиш учун Кувайтдаги ҳарбий базадан парвоз қилган учувчисиз парвоз қурилмаларидан фойдаланган. Буни Ислом инқилоби муҳофизлари корпусининг ҳаво-коинот кучлари қўмондони генерал Амир Али Ҳожизода маълум қилди, деб хабар берди Tasnim ахборот агентлиги.
“Америкаликлар Сулаймонийни ўлдириш учун бир қатор функциялардан фойдаланган. Бу мақсадда минтақада MQ-9 парвоз қурилмалари ҳавога кўтарилган ва уларнинг аксарияти Кувайтдаги “Али ас-Салом” базасидан учган”, деб айтган Ҳожизода.
Генералнинг айтишича, “Эрон қуролли кучларида ўша вақтда оғир қуролга эга кўплаб бошқа самолётлар ҳам ҳавога кўтарилганидан ажабланишган ва Теҳрон бу самолётлар нима мақсадни кўзлаётганини тушунмаган”. “Амалиётда камида 4 та базадан фойдаланилган”, деб қўшимча қилган Ҳожизода.
Қосим Сулаймоний 3 январга ўтар кечаси Бағдод аэропорти яқинида америкалик ҳарбийларнинг зарбалари оқибатида ҳалок бўлганди.
Мавзуга оид
08:51 / 04.06.2026
Кувайт аэропортида Эроннинг дрон зарбаси оқибатида 1 киши вафот эди, ўнлаб инсонлар жароҳатланди
11:00 / 28.05.2025
АҚШ дунё бўйлаб хорижий талабалар учун виза суҳбатларини тўхтатмоқда
09:03 / 28.05.2025
WSJ: Трамп Россияга қарши санкцияларни кучайтириш ҳақида ўйлаяпти
22:46 / 27.05.2025