Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Ўқишдан ҳайдалган, яқинлари бехабар» – бош консул фарзанди Россияда ўқиётган ота-оналарга мурожаат қилди
Бош консул Россияда ўқишдан ҳайдалган ўзбек талабалари ҳақида ота-оналарга мурожаат қилди
Ўзбекистоннинг Татаристон Республикаси Қозон шаҳридаги бош консули Фаридин Насриев Kun.uz мухбири билан суҳбатда Россия олий ўқув юртларида таҳсил олаётган ўзбекистонлик талабалар орасида ўқишдан ҳайдалганлари борлигини билдирди.
Унинг сўзларига кўра, ўқишдан ҳайдалган талабалардан айримларининг ота-оналари бундан хабари бўлмайди. Баъзан эса ота-оналар консулни оилавий ишга аралашганликда айблаган ҳолатлар ҳам бўлган.
«Талабалар ҳақида алоҳида сўз юритмоқчиман. Бу ерда 3800 талабамиз бор. Улар ичида билимли, ўқимишли, интилувчан талабалар қатори, афсуски, ўқимайдиганлари ҳам учраб туради.
Шундай ҳолатлар бўладики, бу ҳақда мен ота-оналарга мурожаат қилмоқчи эдим. Масалан, бир ота-онанинг фарзанди университет ёки институтдан ҳайдалган, ота-онасидан ўқияпман, деб пул олади. Ота-онасининг хабари йўқ. Бундан эҳтиёт бўлишсин, бор шундай талабалар. Ўзим билганларимнинг ота-оналарига хабар бердим.
Бироқ шундай ота-оналар ҳам борки, маълумот олиб, хабар берсанг, «Сен аралашма», дейишади. Тушунаман, бу оилавий нарса. Бизнинг ишимиз – уларни огоҳлантириш, билган маълумотимизни етказиш. Тўғри қабул қилиш ёки қилмаслик – ҳар бир ота-онани ўзининг иши.

Хабари бўлмаган айримлари раҳмат айтишади. Баъзилари, «Нега сен суриштирдинг», деб сўрашади.
Биз ўзбекистонлик талабалар билан учрашганимизда, «Сизларни Ўзбекистон кутяпти, сизларда ўқиш, билим олишга шароитларингиз кўпроқ ва яхшироқ», деймиз. Нега деганда, ота-онаси билан биргаликда яшаб, таҳсил олаётган талабаларнинг маълум бир вақти уй ишларига кетади. Укани боғчадан олиш, сингилни мактабга олиб бориш, ота-онага ёрдам бериш кабилар. Бу ердаги талабаларда бунақа муаммолар йўқ. Улар вақтларини фақат ўқиш билан ўтказишлари керак.
Қолаверса, у чет элга ўқишга кетгач, ота-онаси, яқинлари «Ўғлим, хорижда ўқияпти», деб ғурурланиб юради. Шундай экан, ўқиш керак, билим олиш керак кўпроқ. Яхши бир мутахассис бўлиб, яхши бир иш жойида ишлаши керак», – деди Фаридин Насриев.
Мавзуга оид
19:02 / 22.05.2025
Россияда хитойлик ва ўзбекистонлик ишчилар оммавий муштлашди
14:10 / 14.05.2025
Ўзбекистон ва Эрон 1 млрд долларлик лойиҳа портфели ва савдо келишувларини шакллантирди
08:40 / 13.05.2025
Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти MH17 ҳалокати учун Россияни жавобгар деб топди
22:24 / 12.05.2025