Ўзбекистон | 17:20 / 24.01.2020
36433
3 дақиқада ўқилади

Томскдаги ёнғинда яна бир ўзбекистонлик ҳалок бўлгани аниқланди

Россиянинг Томск вилоятида юз берган ёнғинда ҳалок бўлганлар сони 12 кишига етган. Бу ҳақда РБК нашри Тергов қўмитаси маълумотига асосланиб хабар берган.

Ўзбекистон ФВВ маълумотига кўра, мутахассислар томонидан олиб борилган бирламчи таҳлил натижаларига кўра, ёнғин оқибатида Андижон вилояти Андижон туманида истиқомат қилган Мамаджонов Музаффаржон Дилмуротович ҳам ҳалок бўлгани аниқланган.

Эслатиб ўтамиз, 21 январга ўтар кечаси Россиянинг Томск вилояти Асино туманидаги бир қаватли ёғоч уйда ёнғин рўй бериб, уйнинг 208 метр квадрат майдони ёниб кетганди.

Дастлабки хабарларда ёнғин оқибатида 11 киши ҳалок бўлгани, улардан 10 нафари Ўзбекистон фуқаролари экани айтилганди.

Фожиа оқибатида ҳалок бўлган 10 нафар ўзбекистонликнинг рўйхати эълон қилинган, уларнинг тўққиз нафари Навоий вилоятининг Қизилтепа туманидан эди:

1. Муртазоев Шаҳзод Санжар ўғли, 1999 йил туғилган (Навоий вилояти Қизилтепа туманида истиқомат қилган)
2. Элмуродов Темур Дамир ўғли, 1994 йил (Навоий вилояти Қизилтепа туманида истиқомат қилган)
3. Мўминов Хуршид Меҳриддин ўғли, 1997 йил (Навоий вилояти Қизилтепа туманида истиқомат қилган)
4. Ғайбуллоев Рамзиддин Меҳриддин ўғли,1998 йил (Навоий вилояти Қизилтепа туманида истиқомат қилган)
5. Эргашев Ҳошимжон Ўткир ўғли, 1999 йил (Навоий вилояти Қизилтепа туманида истиқомат қилган)
6. Ҳасанов Бунёд Карим ўғли, 1994 йил (Навоий вилояти Қизилтепа туманида истиқомат қилган)
7. Норов Меҳриддин Ғайбуллаевич, 1966 йил (Навоий вилояти Қизилтепа туманида истиқомат қилган)
8. Боймуродов Келдиёр Кандиёрович, 1987 йил (Навоий вилояти Қизилтепа туманида истиқомат қилган)
9. Ҳасанов Умид Каримович, 1979 йил (Самарқанд вилояти, Каттақўрғон туманида истиқомат қилган)
10. Муҳаммадали Зокир ўғли Зокиров, 1998 йил, (Навоий вилояти Қизилтепа туманида истиқомат қилган).

Ёниб кетган уйда жами бўлиб 14 киши яшаган, улар «Гринвуд» ёғоч тайёрлаш компанияси ишчилари бўлишган. Президент Шавкат Мирзиёев кўрсатмасига асосан ҳодиса юзасидан ҳукумат комиссияси тузилган.

Мавзуга оид