Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Борис Жонсон «Брекзит» ҳақидаги қонунни имзолади
Британия бош вазири Борис Жонсон 24 январда Британиянинг Европа Иттифоқи таркибидан чиқиши ҳақидаги қонунни имзолаганини эълон қилди.
Ҳужжатга кўра, Британия 31 январдан Европа Иттифоқи аъзоси бўлишдан тўхтайди.
Бош вазир буни “2016 йилги референдумга якун ясаб, узоқ чўзилиб кетган баҳс ва зиддиятларга чек қўйган фантастик лаҳза” деб атаган.
Аввалроқ Британия қироличаси Елизавета II “Брекзит” ҳақидаги қонун лойиҳасини имзолагач, у қонун мақомини олганди.
Шунингдек, 24 январда Европа кенгаши раиси Шарль Мишель ва Еврокомиссия раиси Урсула фон дер Ляйен Брюсселда келишувни имзолаган.
Ҳужжат Европа парламентида 29 январда ратификация қилиниши режалаштирилган.
Мавзуга оид
18:29 / 27.05.2025
Аргентина Британияни Фолкленд ороллари бўйича музокараларни қайта тиклашга чақирди
09:22 / 23.05.2025
Британиялик 500 дан ортиқ ўқитувчи Ўзбекистондаги мактабларга жалб қилинади
10:39 / 20.05.2025
Британия, Франция ва Канада Исроилга «аниқ чоралар» билан таҳдид қилди
13:15 / 13.05.2025