Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Президент: «Мораторий тугади дегани – ёппасига текшир-текширлар бошланади дегани эмас»
Ўзбекистонда 2 йил олдин корхоналарнинг молия-хўжалик фаолиятини текширишга нисбатан эълон қилинган мораторийнинг муддати тугади.
Лекин, президент Шавкат Мирзиёевга кўра, бу – яна эски усулда ёппасига текшир-текширларни бошлаб юбориш мумкин, дегани эмас.
«Кўплар кутиб ўтирибди буни. Лекин унақа бўлмайди. Бу кимгадир ёқадими-йўқми, биз бунга ҳеч қачон йўл қўймаймиз. Барча назорат идоралари раҳбарлари шуни қулоғига яхшилаб қуйиб олсин.
2020 йилнинг биринчи чорагида, илғор тажрибалар асосида, барча даражадаги назорат қилувчи идораларда янги замонавий тизим жорий этилиши шарт. Ана шу тизим орқали ҳар бир корхона ва тадбиркор бўйича алоҳида-алоҳида иш олиб бориб, уларнинг қонуний фаолият юритишини таъминлаш, текширишни эса энг сўнгги фавқулодда чора сифатида адолатли ўтказиш керак», – деди давлат раҳбари Олий Мажлисга мурожаатномасида.
Маълум қилинишича, назорат идораларининг раҳбарлари шу масала юзасидан ҳар чоракда шахсан парламент олдида ҳисобот бериб боради.
Мавзуга оид
21:53 / 05.03.2025
Экология вазирлиги дарахтлар кесилиши камайиб бораётганини эълон қилди
07:35 / 09.01.2025
2028 йил 1 январгача ов қилишга мораторий жорий этилиши мумкин
20:17 / 27.12.2024
Учта вилоятда «булутли» маълумотлар маркази ишга туширилади
07:50 / 27.12.2024