ТИВ ўзбекистонлик мигрантларнинг шароитини яхшилаш бўйича Россия билан музокаралар олиб бораётгани маълум қилинди
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Консуллик-ҳуқуқий департаменти биринчи котиби Рустам Ғозиев 23 январь куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида Россия ОАВда тарқалган Ўзбекистон ҳукумати Россиядан меҳнат муҳожирларига нисбатан амнистия сўрагани ҳақидаги хабарга изоҳ берди.
“Ҳақиқатан ҳам Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги мигрантларимиз учун қулай шароитларни яратиш бўйича Россия томони билан музокаралар олиб бормоқда. Россиялик ҳамкасбларимизга бир нечта таклифларни тақдим этганмиз, айни пайтда улар кўриб чиқилмоқда”, дейди ТИВ масъул ходими.
Рустам Ғозиев Россия ҳудудида миграция қонунчилигини бузгани учун депортация қилингани сабабли эндиликда ушбу мамлакатга киролмаётган мигрантларни амнистия қилиш масаласи икки давлат ташқи ишлар вазирликлари музокаралар кун тартибидан ўрин олган-олмагани ҳақида маълумотга эга эмаслигини билдирди. Бироқ унинг таъкидлашича, Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги хорижда меҳнат қилаётган ўзбекистонликларнинг шароитларини яхшилашга ҳаракат қилмоқда.
Ташқи ишлар вазирлиги мутахассис, шунингдек, Россияга ишлашга бораётган ўзбекистонликларни рўйхатга олиш муддати узайтирилиши эҳтимоли хусусида ҳам тўхталиб ўтди.
“Оммавий ахборот воситаларида Россияга Ўзбекистондан борувчи меҳнат муҳожирларини рўйхатга олиш муддатини 7 кундан 15 кунгача узайтирилиши мумкинлиги ҳақида ҳам хабарлар тарқалган. Мен Консуллик-ҳуқуқий департаменти вакили сифатида бу ҳақда аниқ ахборотга эга эмасман. Чунки Ташқи ишлар вазирлигида бу масала билан бошқа бир тузилма – Шартномавий-ҳуқуқий департамент шуғулланади”, дейди Рустам Ғозиев.
Эслатиб ўтамиз, “Коммерсантъ” нашрига кўра, Ўзбекистоннинг бир неча юз минг фуқароси Россияга кира олмаяпти, чунки улар аввал миграция қонунчилигини бузган. Россияга кейинчалик қайта киришга йўл қўйилмайди деб, ҳудудни тарк этишга қўрқиб турган худди шунча қонунбузар бор.
Мавзуга оид
00:35
«Европадаги исталган нишонни йўқ қила олади» – Путин «Орешник» яратувчилари билан учрашди
23:13 / 23.11.2024
Кремл янги сафарбарлик бўлмаслигини маълум қилди
22:08 / 23.11.2024
Путин Курск областини қайтариш муддатини белгилади — Зеленский
18:44 / 23.11.2024